Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ЎФА огоҳлантиради

Қалбаки чипталар билан стадионга кира олмайсиз

15 октябр куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Мазкур беллашув олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси мухлисларни долзарб муаммодан огоҳлантирди. 

- Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабаблар аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз. 

- Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз", - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида. 
 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ