ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Германия ёшлар футболи мураббийи Андрей Вибертем билан учрашди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Осиё кубогидаги муваффаққиятли иштироки, тарихда илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилгани ва сўнгги йилларда ўзбек футболи юқори даражада ўсишга эришгани эътироф этилди.
Шунингдек, футболчиларни саралаш, болалар футболи, спорт фармакологияси ва тиббиёти, футбол мактаблари ва академияларда ёш футболчиларнинг тўғри овқатланиши ҳамда витаминизация масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда Германия футбол таълимини жорий қилиш, икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Фикрлар