"ОФК Кубоги-2022". Эртага "Сўғдиёна" - "Куала Лумпур Сити" ўйини олдидан расмий тадбирлар бор. Матбуот анжуманида кимлар қатнашади?

Биласиз, 5 октябрь куни “ОФК Кубоги-2022” доирасида «Сўғдиёна» Малайзиянинг «Куала Лумпур Cити» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Ҳудудлараро финал учрашуви олдидан эртага «Сўғдиёна» спорт мажмуасида матбуот анжумани ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади.

Соат 12:00 да «Куала Лумпур Cити» бош мураббийи Божан Ҳодак ва Пауло Жосуэ иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 12:15 да эса «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳамда жамоа етакчиларидан бири Шахбоз Журабеков матбуот анжуманида қатнашади.

Тушдан кейин эса жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулоти бўлиб ўтади.

Соат 16:45 да «Куала Лумпур Cити» расмий машғулот ўтказса, соат 18:15 да эса «Сўғдиёна»нинг машғулоти бўлади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашувни яқиндан ёритишга таклиф этамиз.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!