ОФК Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги ўрнига янги мусобақалар ташкил қилади. Уларда Ўзбекистон учун нечта квота ажратилади? (Фото)

2024-2025 йилги мавсумдан ОФК Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги ўрнига янги 3 та мусобақа ташкил этади. Биз сизга бу мусобақаларда юртимиз учун нечта квота ажратилгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Демак, асосий мусобақа "Осиё чемпионлари лигаси элита" деб номланади. Унда 24 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 20 та клуб тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олса, яна 4 та жамоа саралаш босқичидан гуруҳ ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Ўзбекистон учун бу турнирда битта квота (плей-оффга квота берилмаган) ажратилган бўлиб, Суперлига ғолиби Осиё элита чемпионлари лигаси гуруҳ босқичида қатнашиши мумкин бўлади. Энг кўп ўрин Саудия Арабистони ва Япония мамлакатларига ажратилган - 3 тадан. 

Иккинчи нуфузли мусобақа "Осиё чемпионлар лигаси-2" деб аталади.  Унда 32 жамоа иштирок этади. Ўзбекистон учун мазкур турнирда ҳам битта квота ажратилган. Ўзбекистон кубоги ғолиби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олади. Агар Суперлига ва кубок ғолиби битта клуб бўлса, Суперлига вице-чемпиони плей-оффда иштирок этади. 

Учинчи мусобақа "ОФК чақирув лигаси" дея аталган бўлиб, унда Ўзбекистон учун квота мавжуд эмас.

элита

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
21/10/2023 20:21
ОФК ни Яна кандай хунарлари бор экан.
Норов Абдужалил
21/10/2023 18:38
Хозирги тизим яхши эди.
Muhammad Shox
21/10/2023 18:22
Мана сенга олам-олам гул...
expert Umid-informatik
21/10/2023 17:42
Русни ёқтирмайди