ОФКда ўзбекистонлик комиссарлар сони ортди!

  • 17 ноября, 2024, 02:12
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ОФК томонидан комиссарларнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг икки вакили Аделя Курмаева ва Ёқубжон Соҳибовлар имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, комиссарлар сафига қўшилди. 

Ҳозирда ўзбекистонлик тўрт нафар ОФКнинг фаолиятдаги комиссари мавжуд. Ёқубжон Соҳибов фаолиятини Sports.uz сайтида бошлаган. Аделя Курмаева эса бу ишни уддалаган ўзбекистонлик иккинчи аёл ҳисобланади. Биринчиси Светлана Саакова.

Маълумот учун, Зоҳиршох Акрамхонов ҳам яқинда ОФКда иш бошлаган эди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию