"Офсайд, пенальти ва зиддиятлар" - машҳур ҳакам "Реал" - ПСЖ учрашувини бошқариб боради

CHERY AUTO

Польшалик ҳакам Шимон Марчиняк Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Реал Мадрид" - ПСЖ ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.

Tecno

Бу Марчинякнинг турнир доирасида "Реал" иштирокидаги иккинчи учрашуви бўлади. У аввалроқ 1/8 финалда мадридликларнинг "Ювентус" устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳакамлик қилган.

Марчинякнинг "қироллик клуби" билан боғлиқ тортишувли палласи – 2024 йил май ойидаги Чемпионлар лигаси ярим финали. Унда клуб "Бавария"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, бироқ баҳсли офсайд туфайли "Бавария"нинг голи бекор қилинган ва ҳакам танқидга учраган.

Шунингдек, у "Интер" – "Барселона" (4:3) ўйинида ҳам баҳсли қарорлари учун каталонияликларнинг танқидига сабаб бўлган.

"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги ярим финал 9 июль куни АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!