Ўғил отасининг рекордини "бузди", аммо...

Эркаклар ўртасида диск улоқтириш бўйича Олимпияда финалида янги рекорд ўрнатилди.

 Жаҳон рекордчиси Миколас Алекна ўзининг отаси Виргилюснинг Афинада (2004 йил) ўрнатган рекорд(69,89 м)ини "бузди". У 69,97 метрга диксни улоқтира олди. Аммо бироз ўтгач ямайкалик Роже Стона тўртинчи уринишда 70 метрга дискни улоқтириб, рекордни яна янгилаб қўйди.

 Якунда Роже Стона олтин, Миколас Алекна кумуш, Маттеу Денний (69,31 метрга улоқтирди) бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!