Оғир атлетика. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди

  • 21.09.2024 15:17
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс

Айни кунларда Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун унда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди.

Ҳамюртларимиз орасида дастлаб Диёрбек Рўзметов (-67 кг) медаллар учун кураш олиб боради. Юртдошимизнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19:00 га тўғри келади. Шундан сўнг 22:00 да Нигора Абдуллаева -59 кг вазн тоифасида ўз омадини синаб кўради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дунё биринчилигида 7 нафар спортчимиз қатнашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!