Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида супачага чиққан илк вакилимиз 6-ўринни эгаллади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиядаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлади. Дастлаб Нигора Абдуллаева -55 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 86 кг, силтаб кўтаришда эса 106 кг натижа қайд этиб, икки курашда 192 кг билан мусобақани олтинчи ўринда якунлади. Олтин медал Токио-2020 чемпиони филиппинлик Хидилин Диасга насиб этди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Аёллар, -55 кг:

1-ўрин - Хидилин Диас (Филиппин) – 207 (93+114) кг
2-ўрин - Моралес (Колумбия) – 199 (89+110) кг
3-ўрин - Ана Лопес (Мексика) – 198 (90+108) ...

6-ўрин - Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 192 (86+106) кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!