Оғир вазнда IBF чемпиони Филип Хрговичнинг навбатдаги жанг санаси маълум қилинди

  • 03.09.2026 10:18
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Оғир вазнда IBF чемпиони Филип Хргович навбатдаги жангини 2027 йилнинг биринчи чорагида ўтказишни режалаштирмоқда.

Хорватиялик боксчи учун асосий мақсад — чемпионлик камарларини бирлаштириш. Бироқ Халқаро бокс федерацияси (IBF) қоидаларига кўра, у аввало мажбурий ҳимоя жангини ўтказиши кутиляпти ва бу беллашувни Хорватияда ташкил этиш эҳтимоли юқори.

"Мен Кеит Коннолли билан Хрговичнинг режалари ҳақида гаплашдим. Идеал вариант сифатида Филип дарҳол бирлаштирувчи жангга чиқиш ва Даниэль Дюбуа - Фабио Уордли тўқнашуви ғолиби билан рингга кўтарилишни истаяпти. Лекин бу ерда IBF йўналиши бўйича мажбурий даъвогар — Фрэнк Санчес ҳам бор. Шу боис, катта эҳтимол билан, аввал мазкур баҳсни ўтказишга тўғри келади. Жамоа 2027 йилнинг биринчи чорагида рингга қайтишни режалаштирган. Агар рақиб сифатида Санчес танланса, бу беллашувни Хорватияда ўтказиш мумкин", — дея маълум қилди "The Ring" нашрининг нуфузли инсайдери Майк Коппинджер.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Хргович 9 раундда Мозес Итаумуни техник нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
03/09/2026 10:39
бохо тезрок булар билан тущиши шарт!
етади рекламада тушиш