Оғир вазнли боксчимиз муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди (Видео)
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-кун баҳслари ўз ниҳоясига етди. Бугун мусобақаларга киришган 4 нафар боксчиларимизнинг барчаси кейинги босқичга йўл олдилар. Ҳусусан, бироз аввал рингга кўтарилган +91кг вазнли Жаҳонгир Зокиров колумбиялик Марлон Хуртадо устидан 2-раундда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди. Демак, бугунги натижалар билан танишинг:
-52 кг: (ғалаба 5:0) Шаҳзод Музаффаров - Мустафа Риги (Эрон)
-57 кг: (ғалаба 5:0) Ситора Турдибекова - Марина Мулиарчик (Беларусь)
-60 кг: (ғалаба 5:0) Дилфуза Бекова - Ребека Добос (Венгрия)
+91 кг: (ғалаба нокаут) Жаҳонгир Зокиров - Марлон Хуртадо (Колумбия)
Фикрлар