ОКМК - "Хоразм" ўтган йили ҳам Ўзбекистон кубогида тўқнашган! (превью)

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида ОКМК Олмалиқда Урганчнинг "Хоразм" жамоасини қабул қилади.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг ўзаро иккинчи ўйинига айланади. Ўтган мавсумда мазкур жамоалар Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида Хоразмда тўқнаш келишган. Ўшанда "кончилар" меҳмонда йирик ҳисобда (0:3) ғалаба қайд этишган эди.

"Хоразм" клуби Про лига иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа мусобақа жадвалида 13 ўйинда 13 очко жамғарган. Ҳозирги кунда ушбу жамоани мураббий сифатида Руслан Аҳмедов бошқариб боради.

Хоразмликлар Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида Бекободнинг "Маталлург" жамоасини ишончли тарзда мағлуб этиб 2009-йилдан буён илк бор чорак финалда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК - "Хоразм" учрашуви 3-сентябрь, якшанба куни соат 18:00да старт олади.

вафи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!