ОКМК Авазбек Ўлмасалиев билан шартномани узайтирди

TIGGO 2 PRO

ОКМК клуби марказий ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев билан шартномани узайтирди. Унга кўра, келишув муддати икки йилга узайтирилди. Эндиликда тажрибали футболчи 2026 йилнинг сўнггига қадар "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.

Авазбек Ўлмасалиев 2024 йилги Суперлига мавсумида ОКМК сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, жами 1074 дақиқа давомида самарали ҳаракат қилган ва 2 та гол урган.

Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйин ўтказиб, жами 267 дақиқа давомида майдонда ҳаракатланган ва 2 бор голли узатмани амалга оширган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!