Ўртоқлик ўйини. ОКМК Грузия клубидан устун келди
OKMK Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Бугун олмалиқликлар йиғин доирасида Грузиянинг "Мешаҳте" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Мазкур баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа сафида Миржамол Қосимов ва Урош Койич гол киритди.
Маълумот учун, Миржалол Қосимов шогирдлари бугун Россиянинг "Аҳмат" жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Фикрлар