ОКМК икки нафар футболчиси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди
Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар бугун икки нафар истеъдодли футболчиси билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилдилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.
ОКМК футбол клубининг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари кўпчиликни қувонтирмоқда. Клуб натижалари муваффақиятли бўлишида барча бирдек меҳнат қилмоқда. Клуб раҳбарияти жамоага мукаммал шароит яратиб беришга ҳаракат қилаётган бўлса, мураббийлар штаби футболчиларни учрашувларга пухта тайёрлашда тиним билмай меҳнат қилмоқдалар.
Ўз навбатида таркибдаги барча футболчилар майдонда борларини бериб тўп тепишиб, Олмалиқ футбол клуби шаъни учун тарихий натижа қайд этишга бел боғлашган. Шунингдек, клуб тизимидаги барча ишчи-ходимларнинг меҳнатлари ҳам салмоқли эканлигини қайд этиш жоиз. Клуб ўз таркибидаги ёш ва умидли футболчилар билан тузилган ўзаро битимларни узайтиришга киришган.
Бугун жамоа таркибидаги икки футболчи — Азиз Холмуродов ва Нодирбек Абдураззоқов билан янги шартномалар имзоланди. Энди ҳар иккала футболчи ОКМК футбол клуби билан тақдирларини 2027 йилгача боғлашди, - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар