ОКМК қисқа таътилга чиқди

Кеча, 20 июль куни ОКМК жамоаси аъзолари 14 кун давом этган ёзги хориж йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди. 

Футболчиларга бугундан бошлаб 2 кунлик қисқа таътил берилади. Шундан сўнг, 23 июлдан клуб қароргоҳида Суперлиганинг навбатдаги турига тайёргарлик давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, "кончилар" 3 август куни Андижонга сафар уюштириб, "Андижон" клуби меҳмони бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!