ОКМК Қозоғистон чемпиони билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган ОКМК клуби бугун Қозоғистон клуби “Астана”га қарши майдонга тушди. Унда ҳамюртларимиз 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ҳамюртларимизнинг беллашувдаги ягона голи Акром Комилов ҳисобига қайд этилди. У 61-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Рақибларнинг голини 19-дақиқада Прокопенко киритди. 

Бундан олдинги ўйинда ОКМК Қозоғистоннинг "Атирау" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!