ОКМК янги йилдаги янги трансферини эълон қилди

2024 йилни Навоийнинг "Қизилқум" таркибида ўтказган дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётов янги мавсумни расман ОКМК клубида ўтказади.

22 ёшли дарвозабон олмалиқликлар билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сайётов ўтган йили "Қизилқум" таркибида Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 10 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Таъкидлаш керакки, ОКМК яқинда тарк этган посбон Валижон Раҳимовнинг ўрнини тўлдириш учун Хумоюншоҳни таклиф қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!