ОКМКнинг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум
ОКМК клуби янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки йиғинини БААда ўтказади.
У ердаги тайёргарлик жараёни 17 январдан 1 февралга қадар давом этади ва табиийки бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган.
Бунгача ОКМКнинг Россия премьер-лигаси вакиллари – ЦСКА (19 январь) ва “Урал”га (22 январь) қарши майдонга тушиши эълон қилинган. Шунингдек, 29 январь куни Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоасига қарши ҳам майдонга тушиши аниқ бўлди.
Фикрлар