ОКМКнинг ОЧЛдаги ўйини учун чипталар қанчадан сотилиши маълум

ОЧЛ гуруҳ босқичи иккинчи турида ОКМК — "Эйр Форс" учрашуви бўлиб ўтади.

Олмалиқликлар матбуот хизмати мазкур баҳс учун чипталар 1 октябрь санасидан сотувга чиқишини маълум қилди. Чипталар нархи барча жойлар учун 20.000 сўмдан этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 2-тур доирасидаги ОКМК — «Эйр Форс» учрашуви 2 октябрь куни, соат 17:00да «ОКМК спорт мажмуаси» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
30/09/2023 21:06
20000минг. Киммат. 1000сум