ОКМКнинг Туркиядаги йиғини қандай ўтди?

3 февраль куни Туркиянинг Анталя шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган ОКМК жамоаси 17 февральда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.

Аввал хабар берганимиздек, йиғин давомида 5 та назорат учрашуви ўтказилди. Эътиборингизга бўлиб ўтган ўртоқлик-назорат ўйинларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.


5 февраль

ОКМК – “Волга” (Россия) – 1:2

8 февраль

ОКМК – “Атирау” (Қозоғистон) – 3:0

11 февраль

ОКМК – “Астана” (Қозоғистон) – 1:1

14 февраль

ОКМК – “Металист 1925” (Украина) – 0:1

16 февраль

ОКМК – “Петрокуб” (Молдова) – 1:2

Бугун жамоа аъзолари Анталядан тўғри Тошкентга парвоз қиладилар. Футболчиларга 2 кун дам берилади ва 20 февраль куни мавсум олдидан сўнгги йиғинни бошлаш учун “Дўрмон” қароргоҳига йиғин белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!