Туркияда ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичининг дастлабки куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Оксана Чусовитина таяниб сакраш (13.083 балл), Абдулазиз Мирвалиев эса эркин машқ (13.533) дастурида кучли саккизликдан жой олишди. Энди улар эртага медаллар учун кураш олиб боришади. Шунингдек, бугун иккинчи кун саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!