“Октагон 54” турнири супер кўриниш олади. Ўзбекистон жамоаси Қозоғистонга қарши!

  • 17 декабрь, 2023, 12:27
  • 0
  • MMA

19 январь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Октагон 54” турнири ташкил этилади. Бу турнир қолганларидан фарқли равишда жуда қизиқарли ўтиши кутиляпти. Сабаби, ушбу кечада Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон вакиллари ўзаро тўқнаш келади.

Жумладан, марказий жанг ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифаси чемпионлиги учун юртдошимиз Шоҳасан Мирзаматов(11-3) лиганинг амалдаги чемпиони қозоғистонлик Гергий Кичигинга (29-10) қарши баҳс юритади.

Қолган жангларда қуйидаги вакилларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мироншох Жафаров (5-1, Ўзбекистон) - Карим Рузбакиев (9-2, Қозоғистон)

Ибрагим Шайманов (5-5, Ўзбекистон) - Адильбек Каиргали (6-3, Қозоғистон)

Сухроббек Атажанов (5-1, Ўзбекистон) - Рысбек Байдуллаев (2-2, Қозоғистон)

Парвиз Насруллаев (3-0, Ўзбекистон) -Тимур Куаныш (3-0, Қозоғистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!