"Октагон" промоушенида яна бир ҳамюртимиз жанг қилади
29 январь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Октагон" промоушени навбатдаги жанг кечасини ташкил этади.
Мазкур оқшомда ҳамюртимиз, ёш истеъдод эгаси Икромжон Казаков ҳам октагонга кўтарилади. Ушбу ҳамюртимиз 57 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказади. Ҳаваскор йўналишдаги бир қатор муваффақиятлардан сўнг, профессионалда битта жанг ўтказган ва ғалабага эришган.
Ҳозирча рақиб маълум эмас.Тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Икромжон Казаков ҳозирда "Андижон бўрилари" клубида Аҳлиддин Мирзадавлатов ҳамда Шоҳасан Мирзаматов қўл остида машғулотлар олиб боради.
Фикрлар