Ольга Бузовани жангга чорлашди

Россиялик боксчи Aнгелина Семенова яна бир бор таниқли қўшиқчи ва телебошловчи Ольга Бузовани жангга чорлади. Семенова  Қозонда ўтказилган “Fight Night” турнирида 22 сонияда ғалаба қозонди ва жангдан сўнг, ушбу мурожаат билан чиқди.

“Мен Ольга Бузова билан жанг қилишни жуда хоҳлайман. Бахтга қарши, "Дом-2" лойиҳаси ҳам ёпилмоқда, шунинг учун унинг бўш вақти кўп бўлади. Биз аёллар бокси бўйича энг ёрқин жангни уюштиришимиз мумкин", - дея Ангелинани сўзларини келтирмоқда “РИA Новости”

Aввалроқ, 26 ёшли чармқўлқоп устаси Бузовага "қаттиқ зарба бермасликка" ваъда бериб, рингда учрашишни таклиф қилган эди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Семенова профессионал боксдаги фаолияти давомида тўртта жанг ўтказиб, учта ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.

Ан

"UFC 257" турнирида яна бир супер жанг ташкил қилиниши мумкин

"The Ring" йил боксчиларини аниқлади?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)