Олимпиадада қайси бокс терма жамоаси юқори натижа қайд этади? Қозоғистонлик журналист билан қизиқарли баҳс!
Хабарингиз бор, Париж Олимпиадасига ҳам оз фурсат қолди ва табиийки боксчиларимиздан яхши натижалар кутаётганлигимиз ҳам рост. Албатта, қўшниларимиз қозоғистонлик боксчилар ҳам асосий рақобатчиларимиз эканлиги барчага аён. Айнан бокс орқали қозоғистонлик ажойиб журналист ва шарҳловчи Аян Толеген билан жуда ҳам қадрдон дўстларга айланганмиз. Унинг боксни жуда яхши тушуниши ва холис баҳо бериши, кучли рақибни тан олиши каби хислатларини ҳар доим ҳурмат қилиб келганман. У билан жуда кўп баҳслашганмиз. Асосийсига тўхталадиган бўлсам, ҳисоб ҳозирча тенг, тўғрироғи, 1:1 кўриниш олган. Дастлаб, Сербиядаги жаҳон чемпионатида у ғолиб бўлганди. Тошкентдаги жаҳон чемпионатида эса мен зафар қучганман. Яъни, боксчиларимизнинг умумий натижалари борасида баҳслашганмиз. Лекин Олимпиададан кейин бу ўзгариши аниқ. Чунки яна бир бора баҳс бойлашдик. Бу сафаргиси қизиқарлироқ...
Аҳмадбек: Ассалому алайкум. Қадрдоним бормисан?
Аян: Ва алайкум ассалом. Раҳмат. Ўзинг омонмисан?
Аҳмадбек: Олимпиада бошланишига оз қолди...?
Аян: Албатта, Парижга борасанми?
Аҳмадбек: Йўқ. Буни имкони бўлмади!
Аян: Эххх, майли унда сен учун ҳам айланиб келаман (кулади)
Аҳмадбек: Бу сафар ҳам баҳс боғлашамизми?
Аян: Албатта. Қани эшитайликчи?
Аҳмадбек: Ҳар доимгидек...
Аян: Кел, бу сафар бошқачароқ ёндошамиз?
Аҳмадбек: Яъни?
Аян: Агар, Қозоғистон бокс терма жамоасидан ўзбекистонлик боксчилар юқори натижа қайд этишса, мен сени Остонага таклиф қиламан ва катта мехмондорчилик мендан. Агар, Ўзбекистон терма жамоаси қозоғистонлик боксчилардан ортда қолса, сен билан Тошкентда кўришамиз. Нима дединг?
Аҳмадбек: Нима ҳам дердим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сени мехмон қилишдан фақат хурсанд бўлардим!
Аян: Унда келишдик.
Аҳмадбек: Яхши дўстим, Олимпиадада қозоғистонлик спортчиларга омад тилайман.
Аян: Мен ҳам ўзбекистонлик спортчиларга фақат яхши тилаклар билдириб қоламан!
Фикрлар