Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди!
Шу йил 20 август куни Ўзбекистон спорт делегацияси XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун кунчиқар юрт Японияга жўнаб кетган эди.
Кеча вакилларимиз Паралимпия ўйинлари иштирокчилари учун махсус барпо қилинган Олимпия қишлоғига жойлашдилар. Шу куннинг ўзида Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.
Мамлакатимиз спорт делегацияси аъзолари эса тезкор штабда кичик йиғилиш ўтказишди. Унда бўлажак мусобақада муносиб иштирок этиш ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлаш, бунинг учун спортчилардан Паралимпия ўйинларида ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишлари учун барча зарур шароитларни яратиш борасида керакли тавсиялар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 24 август куни бўлиб ўтади. 25 августдан эса пара атлетлар мусобақалардаги иштирокини бошлашади.
Фикрлар