Олимпиячилар коронавирусга чалинди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида кўнгилсиз ҳолатлар ҳам рўй бермоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Женева шаҳрида ташкил этилган брифингда айни пайтда Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчилар орасида қирқ нафардан ортиғи коронавирус юқтириб олгани хабар қилинди.

- Кейинги ойларда мавсумдан қатъи назар, дунёнинг кўплаб мамлакатларида COVID-19 юқаётган ҳолатлар кузатиляпти. Хусусан, Олимпия ўйинларида ҳам камида 40 нафар спортчининг коронавирусга топширган тестлар мусбат натижа берди, - деди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мария Фон Керков.

Ўттиз учинчи маротаба ўтказилаётган ёзги Олимпия ўйинларида дунёнинг деярли барча мамлакатларидан 11 минг нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!