Оливер Кан: "Бавария"нинг ўйин услуби жуда хавфли"
"Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан жамоанинг Венсан Компани қўл остидаги ўйин услубини танқид қилди.
Мюнхенликлар Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖга икки учрашув натижасига кўра 5:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
"Сўнгги ҳафталарда Компани тизими жуда катта таваккалчиликка асосланганини кўрдик. Бу тизим назоратни озгина йўқотиши биланоқ, унинг қанчалик заиф экани яққол кўринади. ПСЖга қарши ўйинда ҳам худди шу ҳолат кузатилди.
Бунинг учун икки ёки уч дақиқа ҳам керак бўлмади. Сиз доимий равишда икки-учта гол ўтказиб юбориб, ҳар ўйинда тўрттадан гол ура олмайсиз. Замонавий футболда битта тизимга кўр-кўрона ёпишиб олиш эмас, балки захира режага эга бўлиш ва турли ғояларни амалга ошира билиш муҳим", — деди Кан "Sky Sport" эфирида.

Фикрлар