Олий лига. Иккинчи тур. Рақамларда

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига старт берилганди. 8-10 март кунлари олий лига-2017 иккинчи тур учрашувлари ўтказилди. Унда эътиборга молик бўлган натижалар қайд этилди.

Қуйида иккинчи тур статистикаси билан танишишингиз мумкин.

Ўтказилган 8 ўйинда 15 гол бўлди. Учта учрашувда дуранг қайд этилди. 5 та баҳсда мезбонлар зафар қучишди. Эътиборга молик томони, бу турда бирорта ҳам беллашувда меҳмонлар ғалаба қозона олмади. Иккита ўйинда дарвозалар ишғол қилмади.

Бу турда ҳам битта автогол кузатилди. “Бухоро” футболчиси Кирил Пасичник ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Турнинг сўнгги голи “Обод” футболчиси Наврўзбек Ҳаипов ҳисобига ёзилди.

Иккинчи турда ҳеч ким дубл қайд этолмади. Турнинг энг тезкор голини “Қизилқум” ҳужумчиси Азамат Алланиёзов киритди. Навоийликлар сафида тўп тепган Алланиёзов 6-дақиқада “Навбаҳор” дарвозасига гол урди. Бу турда 15 футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди. 24 ўйинчи сариқ карточка ишлаб олган бўлса, бирорта ҳам футболчи қизил карточкага лойиқ кўрилмади.

Ўйинлари сони – 8 та

Урилган голлар – 15 та

Мезбонларнинг ғалабаси – 5 та

Меҳмонларнинг ғалабаси – йўқ

Дуранг бўлган учрашувлар сони – 3 та

Гол урилмаган ўйинлар – 2 та

Автоголлар сони – 1 та (Кирил Пасичник “Бухоро”)

Энг тезкор гол – 6-дақиқа Азамат Алланиёзов “Қизилқум”

Йирик ҳисоб қайд этилган ўйин – 2 та (“Локомотив” – “Сўғдиёна” 3:0, “Динамо” – “Шўртан” 3:0)

Энг кўп гол урилган ўйин – 2 та (“Локомотив” – “Сўғдиёна” 3:0, “Динамо” – “Шўртан” 3:0)

Битта гол урган футболчилар сони – 15 та

Дубл қайд этганлар сони – йўқ

Хет-трик қайд этганлар сони – йўқ

Биринчи таймда урилган голлар сони – 6 та

Иккинчи бўлимда урилган голлар сони – 9 та

Сариқ карточка олган футболчилар сони – 24 та

Четлатилган футболчилар сони – йўқ

Умуман сариқ карточка кўрсатилмаган ўйинлар сони – йўқ

Пенальтидан гол урганлар сони – 1 та

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!