Олий лига. Ўзбекистон терма жамоасининг АҚШ сафари сабаб 2 та учрашув санаси ўзгарди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш учун АҚШ сафарига жўнаб кетаётганидан хабарингиз бор. Жамоа узоқ сафардан 15 апрель санасидагина қайтиши маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат Олий лига 3-туридан ўрин олган икки учрашув 16 апрель санасидан 19 апрель санасига кўчирилишига олиб келади. Боиси, терма асосини “Сўғдиёна-W”, “Бунёдкор-W”, “Севинч” каби жамоалар ташкил қилади. Табиийки, қизлар узоқ сафардан келиб, эртасига майдонга тушишда қийинчиликка дуч келади. 

ЎзПФЛ мазкур ҳолатни инобатга олиб, “Сўғдиёна-W” — “Севинч” ҳамда “Бунёдкор-W” — “Пахтакор-W” учрашувларини 19 апрелга кўчиришга қарор қилди.

Маълумот учун, аёллар футболида ФИФА кунлари 12 апрелда якунига етади. Олий лига тақвими тузиб чиқилаётган бир вақтда АҚШ термасига қарши ўртоқлик ўйини кун тартибида эмасди. 

Олий лига, 3-тур
16 апрель, шанба 

ЛОКОМОТИВ-W — НЕФТЧИ-W
МЕТАЛЛУРГ-W — АГМК-W
НАВБАҲОР-W — ҚИЗИЛҚУМ-W 
19 апрель, сешанба 
СЎҒДИЁНА-W — СЕВИНЧ
БУНЁДКОР-W — ПАХТАКОР-W.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!