Ольмо: "Бу жамоа буюк натижаларга эриша олади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жамоадаги муҳит ва ҳамкасблари ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик футболчининг таъкидлашича, ҳозирги таркибда академия тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади ва бу жамоанинг кучли жиҳатларидан бири ҳисобланади.

"Кўпчилигимиз клуб академиясидан етишиб чиққанмиз. Ҳозир бизда жуда яхши жамоа шаклланган.

Мен Ямал, Педри, Ферран, Гави каби футболчилар билан бирга ўйнаяпман. Биз нафақат жамоадош, балки яқин дўстларга ҳам айланганмиз.

Бу жамоа катта ютуқларга эришишга қодир", — деди Ольмо "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсум Испания Ла Лигаси чемпионига айланган эди.

28 ёшли ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!