Ольмо "Лейпциг"ни кўндиришга ҳаракат қилмоқда
Дани Ольмо бу ёзда собиқ жамоаси "Барселона"га қайтишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун футболчининг ўзи ҳам ҳаракатга тушди.
Фабрицио Романо хабар беришича, бугун ярим ҳимоячи Германияга учиб бориб, раҳбарият билан учрашади ва бу трансферга клубни рози қилишга уриниб кўради. Агарда "Лейпциг" "Барселона"нинг иккинчи таклфини қабул қилса, Дани Каталония жамоасига қўшилишга яқин келиши мумкин.
Аввалроқ, "Барса" 55+4+3 миллион евролик таклиф билан чиқди. Аммо немислар кафолатланган 60 миллион евро олишни истайди. Ольмо билан эса келишиб олинган. У 2030 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйишга тайёр.
Фикрлар