"Олтин тўп" лойиқ футболчига берилди
УЕФА Президенти Александер Чеферин йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп"нинг янги эгаси Родри ва Винисиус ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Винисиуснинг ҳар бир ўйинда ҳакамлар билан тортишишини, муҳлислар билан қандай муоммолада бўлишини клуб кўриб чиқиши керак. Испаниялик ярим ҳимоячи Винисиусдан кўпроқ голли вазиятлар яратган, майдон марказида бўлишига қарамасдан 12 та голли узатма берган. Бундан ташқари у 72 та ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. Шу билан бирга "Евро-2024"ни ютиб, турнирнинг ва Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси бўлди.
Агар Родри Мадриднинг "Реал" клуби таркибида бўлганда Перес дарҳол "Олтин тўп"ни сўраган бўлар эди. Футбол авваламбор сиздан хурмат ва ахлоқни талаб қилади" - дея ўз фикрини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни "Олтин тўп"ни "Манчестер Cити" футболчиси Родри қабул қилиб олди. "Қаймоқранглилар" эса бир неча ойдан буён Винисиус олишига ишонаётган эди, аммо бу воқеа амалга ошмади.
Фикрлар