"Омадли тақвим" ўйинининг тўққизинчи сони (онлайн матнли+видео трансляция)
Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 9-сони Сиз азизларга тақдим этилади.
Ўйинимиз 12:00 да старт олиши режалаштирилган. Бизни кузатишда давом этинг
12:19 Шу тариқа "Омадли тақвим" ўйинининг тўққизинчи сони ўз ниҳоясига етди! Саломат бўлинг!
12:14 Қорақалпоғистон Республикаси (2 нафар иштирокчи), Қарши, Андижон ва Фарғона шаҳарларидан бўлган муштарийларимиз бугун ғолиб бўлишди
12:12 Ва бизда барабан танлаган 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчи йўқ, аммо уларнинг бештасини топган иштирокчилар сони 6 тани ташкил этмоқда
12:11 Олтинчи рақам - 25!
12:11 Улар Ucell ва Uzmobile алоқа оператори абонентлари саналишади ва улар бош совринлар учун курашни давом эттиришмоқда
12:10 1, 10, 30, 29 ва 24 рақамларини тўғри топган иштирокчилар сони ҳозирча 3 тани ташкил этмоқда
12:09 Бешинчи рақам - 29!
12:08 Энди эса совриндорларни аниқлаб берадиган сўнгги икки рақамни аниқлаш учун "Омадли тақвим барабани"га мурожаат этамиз
12:07 Тўртинчи рақам - 29!
12:06 Учинчи рақам - 30. Ҳозирга қадар аниқланган рақамлар кетма-кетлиги қуйидагича: 1, 10, 30
12:06 Иккинчи рақам - 10
12:05 Демак, бизда дастлабки рақам - 1!
12:04 Азизлар, бизга юборган СМСларингизни яна бир бор текшириб олинг, зеро биз бошладик
12:03 Улар Redmi смартфонининг таннархи пул кўринишида тенг иккига тақсимлаб берилди
12:02 Ўтган сонда барабан танлаган 6 рақамнинг бештасини тўғри топган иштирокчилар сони иккитани ташкил этган эди
12:01 Бошловчи Бекзод Исаев даставвал ўйинимизда иштирок этишни исаётган инсонлар учун умумий қоидалар билан яна бир бор таништириб ўтмоқда
12:00 Диққат қилинг, биз бошладик!
11:55 Бугунги ўйинимиз сайтимизнинг YouTube ва Facebook саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Шунингдек онлайн матнли трансляция ҳам йўлга қўйилган ва сиз уни ўқиб бормоқдасиз
11:45 Ҳозирда жонли эфир олдидан сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
11:40 Бироздан сўнг ўйинимиз бошланади
Фикрлар