Миржалол Қосимов "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин мағлубият сабаби ва Каннаваро ҳақида нималарни айтди?

  • 20 Oct 08:01
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 25-туридаги марказий ўйин - “Нефтчи” - ОКМК беллашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Муҳит, мухлислар...Ҳар доим мухлислар учун ўйнаймиз деб айтганман. Ўз миннатдорчилигимни билдириб қўймоқчи эдим. Майдон сифати ва футбол учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Йигитлар ҳам ҳаракат қилишди. Ажойиб ва курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда оддий вазиятда қилган хатоимиз бизга қимматга тушди. Футбол шунақа, айбсиз Парвардигор дейишади. Хурсанд қиладигани, ҳакам қанча вақт қўшиб берган бўлса, охиригача кураш бўлди. Мухлислар ҳам ўйиндан завқ олиб кетишди. Ҳаёт давом этади. Бу йил чемпионатда бир текисда ўйин кўрсата олмаяпмиз. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз ва “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклаймиз.  

- Стадионда бевосита 15 мингдан зиёд мухлис ўйинни кузатиб борди. Атмосфера, мухлислар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Қаердан келдим? Ҳозир нимани гапирдим? Ҳозир айтдим-ку, атмосфера жуда ажойиб бўлди. Майдон сифати ва мухлисларга миннатдорчилик билдирдим. Бошқа тилда гапирдим, шекилли-а, менимча?! Бир-бирига муносиб жамоалар ва курашларга бой ўйин бўлди. Футбол мухлислар учун.

- Биринчи даврада жамоангизда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо мавжуд эди. Иккинчи даврада шу муаммони бартараф эта олдингизми?

- Йўқ, бартараф эта олмадик. Қўқон билан ўйинда ҳам хатога йўл қўйдик. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ўзимиз учун тажриба бўляпти. Бу йил 3-4 та дарвозабонни текшириб кўрдик. Ўйиндан олдин ҳам шу ҳақида гаплашганимизда айтгандим, 10-12 очко йўқотдик. Бугун дарвозабонимиз ёмон тургани йўқ. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. 9 очкоимиз бўлганида ҳам биз ҳозир лидерлар орасида курашаётган бўлардик.   

- Кейинги ўйин “Насаф” билан ўтади. Муаммолар ҳақида гапиряпсиз. Бўлажак ўйинга муаммоларни қисман ёпа оласизларми?

- “Нефтчи”га қарши қандай чиққан бўлсак, бунисига ҳам шундай, бизга фарқи йўқ. 15 та жамоа билан ўйнашимиз керак. Бизни ҳам ўзимизга яраша мухлисларимиз бор. Улар учун ҳаракат қиламиз. Ўзбекларда шундай гап бор: тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Учрашувдан кейин қандайдир хулоса чиқариб, гапириш мумкин. Ишонаманки, шогирдларим “Насаф”га қарши ҳам бугунгидек яхши тайёрланиб, муносиб ҳаракат қилишади. Қолганини вақт кўрсатади.

- Фабио Каннаварони миллий терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганига муносабатингиз қандай?

- Мутасаддилар бу мураббийга ишониб, таваккал қилиб беришди. Эртага зўр бўлса, яна бошқача гап бўлади. Шунинг учун ишониш керак. Қолганини вақт кўрсатади. Жаҳон чемпионатидан кейин қандайдир хулосага келиш мумкин. Тилни суяги йўқ, ҳамма мутахассис, гапиравериши мумкин. Лекин у ерда туришни ўзи бўлмайди.

- Катанец пайтида 3-5-2 да ўйнарди. Кападзе ва Каннаварода 4-3-3 га ўтишяпти. Фикрингизча, жаҳон чемпионатида 4-3-3 да ўйнаса қийналиб қолмайдими? Рақиблар кучли бўлади...

- Ҳар бир жамоани ўрганиб борилади. Ҳали қуръа ташлангани йўқ. Қуръадан кейин ёрдамчилари бор, ҳар бир жамоани, ўйинларини кўриб чиқишади. Ўртоқлик учрашувлари ўйнайди, кузатиб боришади. Шунга қараб туриб гапирилади. Масалан, Левченко ҳам бир кунда натижа бергани йўқ. Учинчи йил мураббий бўлиб ишлаяпти. Иш жараёнида хатолар бўлади, уни устида ишлашади. Керакли позицияга керакли футболчиларни топиб олиб келиш ҳам бир жараён. Терма жамоада ҳам учта марказий ҳимоячи, 5 та ҳимоячи билан ўйнаш мумкин. Тўғри ҳаракатланиб ўйнаса бу ҳам яхши схема ҳисобланади. Мақсад гол ўтказиб юбормаслик, олдинги чизиқдан фойдалана олишса, бу ёмон схема эмас. 

 

Comments

You must be logged in to commet!