О‘Мэлли: "Мен унга атайлаб ютқазгандим"
Энг енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Шон О‘Мэлли Марлон Верага қарши ўтказган жангини эслади.
"Мағлубиятдан асло ҳавотир олмадим. Анчадан бери бундай рақибга дуч келмагандим. Мен унга атайлаб ютқаздим.
Ҳаммаси Алжамейн Стерлингни нокаутга учратиш ва кейин Вера билан реванш ўтказиш учун эди. Бу фаолиятимдаги энг йирик жанг бўлади", - деди 28 ёшли чемпион.
Эслатиб ўтамиз, О‘Мэлли ва Вера ўртасидаги жанг 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган. Унда Марлон биринчи раунддаёқ техник нокаут билан ғалаба қозонганди.
Фикрлар