Ўн олти ёшли вундеркинд икки гол билан “Арсенал” ғалабасини таъминлади
Англия Лига кубогининг 2026/2027 йилги мавсуми 1/16 финалидан ўрин олган “Ипсвич” ва “Арсенал” ўртасидаги учрашув олтита гол билан якунланди.
Баҳс Ипсвичдаги “Портман Роуд” стадионида бўлиб ўтди. Лондонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув бошидаёқ “Арсенал”нинг 16 ёшли ҳужумчиси Макс Доумен ҳисобни очди. 16-дақиқада вингер Чуквунонсо Мадуэке меҳмонларнинг устунлигини оширди. Иккинчи бўлим бошида Доумен дубль қайд этди. 58-дақиқада Микель Мерино Доуменнинг узатмасидан кейин Лондон жамоасининг тўртинчи голини урди.
Тўрт дақиқадан сўнг ҳужумчи Анис Мехмети мезбонларнинг биринчи жавоб тўпини киритди. 90+1-дақиқада ҳужумчи Чуба Акпом “Ипсвич”нинг иккинчи голини урди. Қолганига жамоанинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади.

Фикрлар