Онана “Манчестер Юнайтед”нинг асосий дарвозабонига айланмоқчи
Ҳозирда “Трабзонспор” сафида ижара асосида тўп тепаётган Андре Онана “Манчестер Юнайтед”да қолмоқчи.
Daily Mail Sport нашрининг маълум қилишича, дарвозабон ижара муддати тугаганидан сўнг, “қизил иблислар” сафига қайтишни истайди. 30 ёшли камерунлик посбон МЮга қайтганидан сўнг асосий таркиб учун Сенне Ламменс билан курашиш ниятида.
“Трабзонспор” Онанани ўтган йилнинг сентябрь ойида ижарага олганди. Ўша пайтдан бери дарвозабон 29 та ўйинда майдонга тушган ҳамда 37 та гол ўтказиб, 6 та асист қайд этди.
“Манчестер Юнайтед” Онанани 2023 йилда “Интер”дан 50 миллион еврога сотиб олганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Абдувалиев Азизбек

Фикрлар