
Онанани испан клуби ижарага олмоқчи
Камерунлик дарвозабон Андре Онана ҳозирги жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Индйкаила нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли посбон хизматига Севилянинг "Бетис" клуби қизиқиш билдирмоқда. Андалусияликлар футболчини 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда, Андренинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда Онана "қизил иблислар" сафида 50 та ўйинда иштирок этган. Африкалик футболчи 65 та гол ўтказиб юборди ва 11 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг "Манчестер Юнайтед" билан меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг ёзида тугайди.
Фикрлар