
Онананинг МЮдаги келажаги ҳал бўлди
Ўтган мавсумда ёмон ўйин кўрсатган "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана, катта эҳтимол билан жамоада қолади ва иккинчи имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
МЮ бош мураббийи Рубен Аморим дарвозабон позициясига янги ўйинчи сотиб олишни сўраган, бироқ клуб маблағни бошқа мақсадлар учун сарфлашни хоҳламоқда.
Онана жамоада қолади, Том Хитон ва Altay Bayıндıр эса захира ўйинчилари ролини бажаришда давом этади. 39 ёшли Хитонга яна бир мавсумга мўлжалланган янги шартнома таклиф этилади. Шу билан бирга, "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес энди ўз фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқиши мумкин.
Фикрлар