Opta Италия А Сериясининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди

Opta портали Италия чемпионати жорий мавсуми биринчи давра якунлари бўйича ўз хулосаларини тақдим қилди. Нашр А Сериянинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди ва унга "Интер"дан тўртта, "Ювентус" ва "Милан"дан иккита футболчи киритди.

Расмий терма жамоа: Марко Сильвестри ("Верона") — Данилу ("Ювентус"), Стефан де Врей, Милан Шкриньяр (иккаласи — "Интер"), Тэо Эрнандез ("Милан") — Марсело Брозович ("Интер"), Франк Кессье ("Милан"), Родриго де Пауль ("Удинезе") — Ромелу Лукаку ("Интер"), Криштиану Роналду ("Ювентус"), Луис Муриэль ("Аталанта").

А Серия 19-туридан сўнг "Милан" 43 очко билан етакчилик қилмоқда, "Интер" эса 41 очко тўплаб иккинчи ўриндан жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)