Оқ Уйдаги UFC турнири ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

  • 6 сентябрь, 17:14
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Оқ Уй ҳудудида ўтказилиши  режалаштирилган UFC нинг тарихий турнирига оид янгиликлар пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда "Red Corner MMA" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, жанглар учун октагон Оқ Уй жанубий майсазорига ўрнатилиши белгиланган. Спортчилар жанголди машғулотларини эса Оқ Уй ичида ўтказишади. Вазн ўлчаш маросими машҳур Линколн ёдгорлиги ёнида бўлиб ўтади.

Шунингдек, миллий боғ — "National Mall" ҳудудида мухлислар учун махсус тадбирлар, ёритиш шоулари ва салютлар ташкил этилиши кутилмоқда.

UFC президенти Дана Уайт барча логистик қийинчиликларга қарамай, мазкур тарихий жанг кечасини ўтказишга бел боғлаган. Машҳур жангчилар — Жон Жонс ва Конор Макгрегор ҳам ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!