Оқгул Омонмуродова Францияда ғолиб бўлди

Франциянинг Нант шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўтказилган турнирда Оқгул Омонмуродова ғалаба қозонди.
 
Теннисчимиз мусобақанинг жуфтлик баҳсларида грузиялик Екатерина Горгодзе билан тандем ҳосил қилди. Оқгул ва Екатерина сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида германиялик Вивиан Хэисэн ҳамда россиялик Яна Сизиковани 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
 
Ушбу ғалаба О.Омонмуродова ва Е.Горгодзега мусобақа бош совринини келтирди. Яккалик баҳсларида эса чемпионлик испаниялик Кристина Бускага насиб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!