“Оренбург” Афонин қайтганидан сўнг ғалабага эришди
Ads

Бугун Россия Миллий футбол лигаси (Биринчи дивизион)ида 26-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” жамоаси бу тур ўз майдонида “Кубан”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар краснодарликлардан 1:0 ҳисобида устун келишди. Қишкти трансфер ойнаси вақтида “Оренбург”га қайтган Афонин бугун 81-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.

Россия Милллий Футбол лигаси. 26-тур

"Оренбург" - "Кубань 1:0 (0:0, 1:0)

"Оренбург": Фролов, Бегич, Малых, Терехов, Удалий, Ойеволе, Попович (Афонин, 81), Сутормин (Воробьев, 69), Бреев, Чиркин, Козлов.

"Кубань" : Дюпин, Марков (Пономарев, 87), Байрыев, Бугаев, Смирнов, Бендзь, Лобкарев, Алейник (Гай, 81), Маляров, Завезен (Гогниев, 76), Обухов.

Гол: Ойеволе (67).

Огоҳлантиришлар: Чиркин, 11 - Марков, 16.