Ўрунов, Сергеев ва Ашурматов водий клубларига йўл олмоқда, Машарипов ва Ҳамробеков эса собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Эрон клубларида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар фаолиятини Суперлига жамоаларида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Остон Ўрунов “Андижон” билан музокараларни деярли якунлаган. Жалолиддин Машарипов эса “Пахтакор” вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Одил Ҳамробеков “шерлар” сафига қўшилиши мумкин, аммо футболчида бошқа таклифлар ҳам мавжуд.
Рустам Ашурматовнинг “Навбаҳор”га ўтиш эҳтимоли юқори бўлиб, унга ОКМК жамоасидан ҳам қизиқиш бор.
“Нефтчи” эса Игорь Сергеевни ўз сафига қўшиб олиш арафасида. Футболчи ва клуб ўртасида келишувнинг якуний босқичи бошланган.
Маълумот учун, Эрондаги сиёсий вазият сабаб ички чемпионат вақтинча тўхтатилган.

Фикрлар