Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси Динияр Билялетдинов "Спартак"нинг жорий трансферлар ойнаси вақтида амалга оширадиган ишларини тахмин қилди:

"Ўйлашимча, Ўруновни кетказиб юборишади. У "Спартак"да жуда кам иш бажарди ва майдондаги дақиқалари миқдори ҳам кўп эмас. Уни ушлаб ўтиришдан наф кўрмаяпман. Рошанинг ҳам москваликларга кераги йўқ. У Понсе билан деярли бир хил позицияда ҳаракат қилади. 

Хендрикс трансфери ҳақида нимадир дейишим қийин. У ҳақида батафсил маълумотга эга эмасман. Аммо жамоага яхши даражадаги таянч ярим ҳимоячиси кераклиги аниқ. Шунинг учун, нидерландияликнинг хариди анча қизиқарли кечиши мумкин", - деди собиқ футболчи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
12/01/2021 22:14
Faqat O'zbekistonlik ruslar Pyatnitskiy va Kechinovlar Spartakda oynab ketolgan. Irismetov va Orunovlar oynab ketisholmadi.
Akrom Ruzibaev
12/01/2021 22:10
Рост булсин , Узбеклар учун Москва,Питер жамоалари яхши вариант эмас хеч качон