Ўрунов рўйхатимизда бор эди...

“Спартак” жамоасига тегишли бўлган Остон Ўруновга жиддиқ қизиқиш билдираётгани хабар қилинган “Химки” клуби кузатув кенгаши аъзоси Роман Терюшков бу масала юзасидан фикр билдирди.

- Ўрунов “Химки”га ўтадими? Ҳозир бу борада бирор аниқ фикр айта олмайман.

Остон жамоанинг кенгайтирилган рўйхатида бор. Ва бундан ортиқ маълумот беролмайман.

“Спартак” билан музокара ўтказаётганимиз ҳақида сўрашяпти. Буни ҳам изоҳсиз қолдирганим маъқул, - деди Роман Терюшков.

Ўрунов ўтган мавсумни “Уфа” таркибида ўтказди.Бошқирдистон жамоаси қуйи лигага тушиб кетганидан кейин легионеримиз “Спартак” жамоасига қайтиб келди.

ЎЗбекистон терма жамоаси аъзосига Москванинг “Торпедо” клуби ҳам оғиз солмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию