Ўрунов трансфери бўйича можаро
"Спартак" собиқ бош директори Шамиль Газизов жамоа акцияларининг бир қисми унга топширилиши кераклиги ҳақида гапирди. Клуб директорлар кенгаши раиси Леонид Федун бу сўзларга муносабат билдирди.
"Бу шунчаки бир варақ қоғоз. У музокаралар пайтида ёнимда бўлган, унда сана ҳам, вақт ҳам йўқ. Газизовнинг ҳозир айтаётганлари эса, унинг клуб ва директорлар кенгаши томонидан маъқулланмаган истаклари. Агар у муносабатларни ОАВ орқали муҳокама қилишни ёқтирса, бу унинг ҳуқуқи.
Кокорин ва Ўрунов бўйича агентлик комиссияларининг қонунийлигини ўрганиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Шамилнинг ўзи жамоа билан узоқ муддат ишлаш ўрнига бу келишувлардан тез пул ишлашни афзал кўрди",-деди Федун.
Тезкор хабар! Остон Ўрунов Бундеслиганинг номдор клубига ўтиши мумкин
Ўрунов жамоасида ҳаммаси жойида. Клуб РПЛда қолишига ишонмоқда!
Фикрлар