Ўрунов Уфага келди. Бугун дебют кўрамизми?
Россия премьер-лигасининг учинчи турида кўпчилик Остон Ўруновнинг дебютини кутмоқда.
“Спартак” мураббийлар штаби Остон Ўруновни Уфага олиб келган. Яна бир янги футболчи Александр Кокорин эса, Москвада қолди. У ҳали жароҳатидан тўлиқ кутилмагани айтилмоқда. “Спартак” матбуот хизмати футболчиларнинг Уфа аэропортидаги суратларини намойиш этиб, Остон Ўруновга алоҳида эътибор қаратди.
Чунки Остон “Спартак” сафига айнан “Уфа”даги ишончли ўйинлари орқали таклиф этилган ва бугун собиқ жамоасига қарши учрашувда дебют қиладиган бўлса, бу Ўрунов учун ўзига хос тарихий воқеа бўлади.
Учрашув атрофидаги воқеаларни таҳлил қилаётган мутахассислар Остон Ўруновнинг дастлабки икки ўйинни ўтказиб юборгани ва коронавирусдан даволанганини инобатга олиб, мураббийлар уни захирадан майдонга тушириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Фикрлар